Линклар

Терговда калтаклангани инобатга олинмади

  • Садриддин Ашур

15 февраль куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари судида конституциявий тузумга тажовуз қилиш, диний экстремистик ташкилотларга аъзолик каби айблар қўйилган тўрт киши устидан ҳукм ўқилди.

Судланувчилар бундан уч йил илгари “Ҳизб ут-таҳрир” диний оқимига алоқадорликда айбланиб, қамоқ жазосини ўтаб, яқинда озодликка чиққан эди.

Бу сафар судланувчиларга узоқ муддатли қамоқ жазоси берилди. Иброҳим Муҳаммад 12 йилга, Ҳусан Мирвоситов 11 йилга, Нуриддин Насриддинов ва Баҳодир Ҳошимов 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Уларнинг барчаси жазони қаттиқ тартибли қамоқхонада ўтайди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг сўзларига қараганда, суд жараёнида бир қанча суд-процессуал қоидалари бузилган. Судланувчиларнинг ўзларига нисбатан қийноқлар қўлланилгани тўғрисидаги баёнотлари судда инобатга олинмаган.

Судланган Иброҳим Муҳаммаднинг онаси Муяссар Иброҳимованинг айтишича, ўғли қамоқдан чиққандан кейин ҳар доимо ички ишлар бўлимига чақиртириб турилган ва ундан тушунтириш хатлари ёздириб олинган. Ўғли бундан безиб, бўлимга бормай қўйган. 2004 йил 21 октябрда ўғли кўчага чиқиб йўқолиб қолган. 4 кундан кейин қамоққа олингани ҳақида хабар берилган.
XS
SM
MD
LG