Линклар

Ётоқхона аҳли норозилик чиқиши қилди


Зикрилло Ишонч 14 февраль куни Тошкентнинг Яккасарой туманида жойлашган оилавий ётоқхонада яшовчи юзга яқин хотин-қиз ётоқхона электр таъминотидан узиб қўйилгани, коммунал тўловлар қимматлиги, шароит ёмонлигидан норозилик билдирди.

Аёлларнинг сўзларига қараганда, ётоқхонада бир неча кундан буён чироқ йўқ. Бунинг натижасида қоронғуда йиқилиб, жароҳат олганлар бор. Бу ерда яшовчи эмизикли болали аёллар, айниқса, қийин аҳволда қолган. Ётоқхона таъмирталаб бўлиб, кўп жойдан чакки ўтади.

Аёлларнинг айтишича, улар электрдан фойдаланганлик учун аввалдан ҳақ тўлаб қўйган. Лекин кимгадир қалбаки квитанция берилган, кимдир тўлов йиғувчиларнинг қўлига пул берган.

Яккасарой тумани ҳокимлиги вакили Қушбеги кўчасидаги мазкур оилавий ётоқхонадаги муаммоларни ҳал қилинишини билдирди.

Норозилик чиқиши уюштирган аёллар агар муаммолари ечилмаса, юқори ташкилотларга мурожаат қилишларини ва норозилик ҳаракатларини давом эттиришларини маълум қилди.

Мазкур оилавий ётоқхонада 160 оила, жами 500 юзга яқин киши истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG