Линклар

Рустам Шоғуломов ишдан кетди


Тўлқин Хабарларга қараганда, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Рустам Шоғуломов ўз лавозимидан озод этилган.

У узоқ йиллар давомида Ўзбекистон матбуотини назорат қилган шахс экани билан таниқлидир.

Агентлик ходимлари бу ҳақда маълумот беришни истамади.

Аммо “Ўзбекистон” нашриёти ходимларининг билдиришича, Р.Шоғуломов мазкур нашриёт раҳбарлигига тайинланган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори лавозимига шу пайгача “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси раҳбари бўлиб ишлаб келаётган Бобур Алимов тайинланган.
XS
SM
MD
LG