Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:40

Қўшнилар ҳақида гапириш мумкин эмасми?


Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида кам ёритиладиган мавзулардан бири Марказий Осиё минтақаси, яъни Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистонга оид мавзулар ҳисобланади. Маҳаллий матбуотда қўшни давлатлардаги йирик ижтимоий-сиёсий воқеа-ҳодисалар, жумладан, сайловлар ҳақида қисқача хабарлар берилиши кузатилади, холос.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида кам ёритиладиган мавзулардан бири Марказий Осиё минтақаси, яъни Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистонга оид мавзулар ҳисобланади. Маҳаллий матбуотда қўшни давлатлардаги йирик ижтимоий-сиёсий воқеа-ҳодисалар, жумладан, сайловлар ҳақида қисқача хабарлар берилиши кузатилади, холос.

Бундан бир қанча вақт илгари Ўзбекистон радиосида Марказий Осиё давлатлари ҳаётига бағишланган “Минтақа хабарлари” махсус кундалик ахборот дастури бор эди. Бугунги кунга келиб бу дастур ҳам эфирга узатилмаётир.

Мавзу юзасидан “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган фуқароларнинг сўзларига қараганда, улар қўшни давлатларда юз бераётган жараёнлар, ўзгаришлар, тенгдошлари ҳаётига қизиқади. Лекин матбуотда бундай маълумотларни топиб бўлмайди.

Улар бу ҳақдаги ахборотларни фақат Россия ОАВ ва Интернетдан олаётганини билдирди.

Маҳаллий журналист Мўмин Икромовнинг фикрича, Ўзбекистон матбуотининг бундай йўл тутаётганига асосий сабаб мамлакат ҳукумати аҳолининг қўшни давлатлардаги фаол ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабар топишини хоҳламаслигидадир.

“Қўшни давлатларда ижтимоий-сиёсий жараёнлар анча фаол. Ҳукуматимиз бу фаолликдан ўзбекистонликлар ибрат олишидан хавотир олади назаримда”, - деди журналист.

Хўш, қўшни давлатларда Ўзбекистон ҳаётига оид ахборотга эга бўлиш имконияти қандай?

Қозоғистонлик журналист Розлана Таукинанинг таъкидлашича, Қозоғистон учун Ўзбекистонга оид асосий ахборот манбаи Россия телеканалларидир.

“Ўзбекистон ёпиқ давлат, мутлақо ёпиқ давлат. Ўзбекистоннинг бугунги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, суд-ҳуқуқ тизими ҳақида турли ваҳимали гап-сўзлар бор, аммо аниқ хабар ва маълумотлар йўқ”, - деди Р.Таукина.

Тожикистонлик сиёсатшунос Исмоил Раҳимов ҳам Ўзбекистонга оид хабарларни олиш жуда мушкуллигини билдирди. Унинг айтишича, Қирғизистон ва Қозоғистондан турли янгиликларни олиш мумкин. Аммо Ўзбекистон ва Туркманистон тожик журналистлари учун ёпиқ мамлакат.
XS
SM
MD
LG