Линклар

“Республика”ни хотирлаб


Феруза Бундан бир неча Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА муассислигида “Республика” номли газета чоп этиларди. Анча-мунча ўқимишли мақолалари билан муштарийларга танила бошлаган ушбу газета 2 йилча умр кўрди.

Хўш, бу газетанинг тезда ёпилиб кетишига нималар сабаб бўлди?

“Республика” газетаси бош муҳаррири бўлган Ўктам Мирзаёрнинг сўзларига қараганда, ЎзАда ўша вақтда халқаро ҳаётга оид ахборотларни олиш имконияти анча кенг эди. Шунинг учун агентлик бу каби ахборотларни халққа етказиш, шунингдек, мамлакатдаги энг сўнгги янгиликларни тарқатиш мақсадида ўз нашрини ташкил этган. Бироқ иқтисодий муаммолар ва ЎзА уставида ўз нашрига эга бўлиш тақиқлангани сабабли газета ёпилган.

“Республика” мухбири бўлиб ишлаган журналист Воҳид Луқмоннинг таъкидлашича, ижтимоий-сиёсий йўналишга эга бўлган бу газета нусхаси беш мингтадан ошмаган. Аслида ЎзАда бундай нашрга кўп ҳам эҳтиёж бўлмаган. Шунга қарамай, иқтисодий муаммоларни ечиш мақсадида “Республика” шакл-шамойилини ўзгартиришга ҳаракат қилган. Бироқ бу ҳаракатлар бесамар якунланган.

Кузатувчи Алимардон Аннаевнинг фикрича, бу газетанинг сиёсий сабаблар билан ёпилган бўлиш эҳтимоли умуман йўқ. Чунки ҳукумат тегишли бўлган ЎзАнинг нашри мухолиф фикрларни илгари суриши мумкин эмас.
XS
SM
MD
LG