Линклар

Шунингдек, Россия мудофаа вазири Сергей Иванов журналистларга берган баёнотида, Россия яқин келажакда ядровий қуролларнинг янги авлодини қўлга киритишини маълум қилди.


У янги ядровий қуролларга оид техник тафсилотларга тўхталмади. Бироқ Россия ядровий қуроллар ишлаб чиқаришда асосий эътиборни уларнинг сонига эмас, балки сифатига қаратишини билдирди.
Мудофаа вазири Ивановнинг таъкидлашича, янги ядровий қуроллар тизими алоҳида бир давлатга қарши қўлланмайди, балки Россия хавфсизлигини ҳар қандай таҳдиддан ҳимоя қилишга қаратилади.
Россия Президенти Владимир Путин биринчи марта янги ядровий қуроллар ҳақида ўтган йлнинг ноябр ойида гапирган эди.
XS
SM
MD
LG