Линклар

Бугун Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов расмий Москва Доғистон, Ингушетия ва Чеченистондаги чегара ҳудудларида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти кузатув ишларини олиб боришига рухсат бермаслигини маълум қилди.


Мюнхенда журналистларга берган баёнотида, Сергей Иванов Россия ЕХҲТнинг олдинги кузатув миссияси чегарадан ўтаётган террорчилар боасида ҳеч қандай чора кўрмаган, деб ҳисоблашини билдирди.
1999 йилда Россиянинг чечен жанггарилари Грузия ҳудудидан ўтмоқда, деган даъволаридан сўнг, ЕХҲТ кузатувчилари кузатув ишларини бошлаган. Миссиянинг мнадати ўтган йилнинг 31 декабриа тугади ва Россия уни узайтиришга розилик бермади.
Ўз баёнотида Иванов Москванинг ЕХҲТ мониторинг миссиясига эътирози борилигини урғулади. У расмий Москванинг бошқа мониторинг кучларига бўлган муносабати ҳақида тўхталмади.
XS
SM
MD
LG