Линклар

logo-print

Бугун Германиянинг Дрезден шаҳрида 2 минг нафар ултра ўнг қанот вакиллари иштирокидаги намойиш бўлиб ўтди. Мазкур намойиш Иккинчи Жаҳон Урушида Дрезденга ёндирувчи бомбалар ташланганига 60 йил тўлиши муносабати билан ўтказилди. 1945 йилдаги бомбардимонда 35 мингга яқин киши қурбон бўлган эди.


Германия Канцлери Герхард Шрёдер мазкур мотам кунидан нацистларни оқлаш учун фойдаланмасликка чақирди.
Германиянинг асосий сиёсий партиялари нео-нацистларнинг намойишидан хавотир билдирди.
Мотам либосларини кийган ва кўпчилиги сочини тагидан олдирган ёшлар Дрезден шаҳри кўчаларидан саф тортиб юриш қилдилар.
Бош вазир Георг Милбрат ҳамда Германиядаги АҚШ, Британия ва Франция элчилари шаҳар четидаги бомбардимон қурбонлари дафн этилган қабристонга гулчамбарлар қўйди.
Бу қабристонда 20 мингга яқин бомбардимон қурбонлари дафн этилган.
Британия ва АҚШ ҳарбий самолётлари уруш тугашидан 3 ой олдин Дрезденни бомбардимон қилгани оқибатида шаҳар марказида бошланган ёнғин 25 мингдан 35 минггача кишининг ҳаётига зомин бўлган.
XS
SM
MD
LG