Линклар

logo-print

Эронга оид хабар. Бугун расмий Теҳрон Европа Иттифоқи таклиф этаётган енгил-сувли ядровий реактор эвазига, ўзининг оғир-сувли ядровий ректорни қуриш режаларидан қайтмаслигини билдирди. Оғир-сувли реактордан ядровий қурол материалларини ишлаб чиқиш учун фойдаланиш мумкин.


Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳамид Ризо Асефий расмий Теҳрон Европа Иттифоқининг таклифларини олқишлашини, бироқ ҳар қандай шароитда ҳам ўзининг оғир-сувли реакторни қуриш режаларидан қайтмаслигини билдирди.
Британия, Франция ва Германя Эрон ўзининг уранни бойитиш дастурини тўхтатса, бунинг эвазига енгил-сувли реакторни қуришда ёрдам бериш ҳамда иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни таклиф қилаётган эди.
АҚШ Эронни ядровий қуролни қўлга киритишга уринаётганликда айбламоқда. Теҳрон эса ўзининг ядровий дастурлари фақатгина тинчлик йўлида эканини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG