Линклар

Айни пайтда, Мюнхен конференциясида иштирок этаётган БМТ Бош котиби Кофи Аннан ядровий қуролларни назорат қилиш ишлари кучайтирилмас экан, яқин келажакда жаҳоннинг қатор мамлакатлари ўз ядровий қуролига эга бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.


Анжуманда сўзга чиққан Коффи Аннан қайси мамлакатларни назар тутаётганини айтмади.
Ўз сўзида БМТ Бош котиби Ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги битим ўнлаб йиллар мобайнида ядровий қуроллар тарқалишининг олдини олишга ёрдам берганини қайд этди. Бироқ, керакли чоралар кўрилмас экан, яқин келажакда дунё ядровий қуроллар тарқалиши хавфига рўпара бўлиши мумкин, деди у.
Аннан бундай хавфни бартараф этишнинг ягона чораси унга қарши биргаликда ҳаракат қилиш эканини айтди. У ҳукуматларни бу масалаларни ўрганган БМТ мутахассислари гуруҳи яқинда берган тавсияларни ўрганиб, керакли чораларни кўришга чақирди.
XS
SM
MD
LG