Линклар

logo-print

Бугун Германия Ташқи Ишлар Вазири Йошка Фишер трансатлантик алоқларни янгилаш лозимлигини айтди. Мюнхенда ўтаётган халқаро хавфсизлик конференциясида чиқиш қилган Фишер АҚШ ва Европа Иттифоқи бир-бирига жуда ҳам кераклигини таъкидлади.


Германия Ташқи ишлар вазири шунингдек, трансатлантик алоқаларда НАТОнинг роли ошиб бораётганини қайд этди. Унинг айтишича, янги трансатлантик алоқалар НАТОга қарши бўлмайди.
Кеча, Германия жаҳондаги ўзгаришларга жавоб бериш учун НАТО сиёсатини ўзгартиришга чақирди. АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд ва НАТО Бош котиби Яап Де Хооп Шефер бу нуқтаи назар билан рози эмасликларини билдирди.
XS
SM
MD
LG