Линклар

Бугун Ироқ Марказий сайлов комиссияси 30 январ куни бўлиб ўтган саловларнинг натижаларини эълон қилди.


Сайловларнинг якуний натижасига кўра, Бирлашган Ироқ Иттифоқи номзодлари учун овоз беришда қатнашган саккиз ярим миллион ироқликнинг 4 миллиондан кўпроғи овоз берган.
Қурд сиёсий партиялари икки миллиондан ортиқроқ овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Ироқ муваққат бош вазири Ияд Аллавий етакчилик қилган блок эса бир миллиондан кўпроқ овоз олгани маълум бўлди.
Марказий сайлов комиссиясининг хабар қилишича, охирги 50 йил ичида Ироқда биринчи марта ўтказилган сайловларда сайловчиларнинг 58 фоизи қатнашган.
XS
SM
MD
LG