Линклар

logo-print

Ироқда янги ҳукуматни шакллантириш борасидаги сиёсий консультациялар давом этмоқда


30 январ кунги сайловларда ғалабага эришган, шиялар манфаатини кўзловчи бирлашган альянс бўлажак Бош вазир номзодини муҳокама қилмоқда.
Айни сайловларда иккинчи ўринни қўлга киритган Қурд партиялари коалицияси эса ўз етакчиларидан бири¸ Жалал Талабонийни Ироқ президентлигига тавсия қилмоқда.
Бирлашган альянс бўлажак Миллий Ассамблеядаги 275 ўриннинг ярмидан кўпини эгаллаши кутилмоқда. Президент ва икки вице президентни тасдиқлаш учун Миллий Ассамблеядаги овозларнинг умумий миқдори учдан икки фоизни ташкил этмоғи лозим. Кейинчалик президент ва вице президентлар бўлажак Бош вазир номзодини тавсия этадилар.
Ислом Инқилоби Олий кенгаши вакили Жавад ал-Моликий Озодлик радиосига берган интервьюсида, жумладан¸ шундай деди:
— Музокаралар сўнггида икки асосий номзодлар аниқланди, бу «Ислом даъвати» партияси вакили Иброҳим ал-Жаъфарий ва Ислом инқилоби Олий кенгашининг вакили Адил Абдул Меҳдий. Мамлакат тақдирига бўлган юксак жавобгарлик хисси билан биз ҳозирча Иброҳим ал-Жаъфарий номзодида тўхталдик, — деди Ислом Инқилоби Олий кенгаши вакили Жавад ал-Моликий.
Кейинроқ олинган маълумотларга кўра¸ Маҳдий номзоди умуман муҳокамадан олиб ташланган. Аммо бу маълумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.
Ҳозирча сайловларни бойкот қилган суннийлар коалицияси бўлажак ҳукуматда қандай мавқега эга бўлиши номаълум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG