Линклар

logo-print

Ливанда собиқ бош вазир Рафиқ Харирийнинг ўлдирилиши муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди


Мамлакат қуролли кучлари юқори даражадаги тайёргарлик ҳолатига келтирилди.
Эслатиб ўтамиз¸ душанба куни Бейрут марказида собиқ бош вазир автоулови ўтаётган йўлда мина ўрнатилган машина портлатилди. Бунинг оқибатида сиёсатчидан ташқари яна тўққиз киши нобуд бўлди.
Узоқ йиллар давомида ҳукумат бошқарувида бўлган Харирий, ўтган йили Ливанга Сурия ҳарбийларининг жойлаштирилиши масаласига норозилик сифатида истеъфо берган эди.
Сурия расмийлари Ливан мухолифатчилари томонидан янграётган айбловларни инкор этиб, бу воқеага ҳеч кандай даҳли йўқлигини билдирди.
Ливан Адлия вазирининг айтишича:
— Турли гуруҳлар воқеа юзасидан масъулиятни ўз зиммаларига олиб, терговни чалғитмоқда. Ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас, — деди Ливан Адлия вазири.
Ливан ахборот вазирининг айтишича эса:
— Биз мазкур жиноят ортида турганларни топишга астойдил киришганмиз. Биз собиқ бош вазир ўлими сабабчиларини топишга кўмаклашувчи ҳар қандай ёрдамни қабул қиламиз, — деди Ливан Ахборот вазири.
XS
SM
MD
LG