Линклар

logo-print

Ўзбеклар организми заҳарли моддалар омборига айланган


Саида 15 февраль куни Тошкентдаги “Экосан” халқаро жамғармасида “Инсон саломатлиги ижтимоий экологик ўлчамларда” мавзуида анжуман бўлиб ўтди. Унда инсон саломатлигига таъсир этаётган омилларнинг 30 фоизи сув, 40 фоизи эса атмосфера ифлосланиши билан боғлиқлиги таъкидланди.

Анжуманда сўзга чиққан “Қизилтепагеология” ташкилоти вакиласи Екатерина Гражданкинанинг билдиришича, 1993-2004 йиллар оралиғида ташкилот томонидан Тошкент вилоятидаги йирик саноат марказларида кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилган. Саноат корхоналари чиқиндиларининг атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш жараёнида 20 мингдан ортиқ таҳлил ўтказилган. Натижада бу ерда яшовчи одамлар ва жониворлар организмида заҳарли моддалар ва оғир металл миқдори меъёрдагидан 100 баробар ортиқлиги аниқланган.

“Тадқиқот ўтказилган ҳудудларда инсон қонида мис, никел, қўрғошин, кумуш, рух, молибден каби моддалар миқдори 1,80 дан 46 кларккача экани маълум бўлди. Сийдикдаги мис ва рух миқдори 100 кларк, тишда эса темир, никел, рух миқдори меъёрдаги ўртача кўрсаткичдан 1 дан 246 мартагача кўпдир”, - деди Е.Гражданкина.

У гўшт ва сут маҳсулотларида, тухумда, озиқлантирувчи ўсимликларда ҳам заҳарли моддалар ва оғир металлар миқдори меъёрдагидан бир неча баробар кўплигини билдирди.

Анжуман қатнашчиларининг айтишича, Тошкент вилоятида атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ касалликлар ҳам кўпайиб бормоқда. Ўтказилган тадқиқотлар 18 ёшдан юқори бўлганлар ўртасида кенг тарқалиш жиҳатдан биринчи ўринда сийдик йўли касалликлари, бронхиал асма, турли хилдаги аллергик касалликлар, иккинчи ўринда асаб касалликлари, қон айланиш тизими ҳамда тери хасталиклари туришини кўрсатган.

“Экосан” жамғармаси раҳбари Юсуф Шодиметовнинг таъкидлашича, Тожикистон альюминий заводи фаолияти бутун минтақадаги экотизимга жуда катта салбий таъсир кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG