Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:58

Аҳоли кўчага чиқди


Турғунбек 15 февраль куни газ ва электр таъминотидаги мунтазам узилишларга норозилик билдириш мақсадида бир гуруҳ фуқаролар, асосан, аёллар ва болалар Андижон шаҳридаги Шароф Рашидов кўчасида автомобиллар ҳаракатини тўхтатиб қўйди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячи Дилором Абдиеванинг сўзларига қараганда, намойишчилар йўлни стол-стуллар, темир-терсак, тош ва ғиштлар билан тўсиб олган. Ички ишлар ходимлари йўлдаги ҳаракатни тиклашга ҳаракат қилган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари эса аҳолининг муаммоларини ҳал қилишга ваъда берган. Намойиш 2 соатга яқин давом этган.

Намойиш қатнашчиларининг таъкидлашича, улар газ ва электр таъминотидаги узилишлардан шикоят қилиб, илгари тегишли ташкилотларга кўп бор мурожаат этган. Лекин бу мурожаатлар инобатга олинмаган.

“Биз бу хизматлардан қарздор бўлиб қолганимиз йўқ. Пулларни ўз вақтида тўлаб боряпмиз. Шунга қарамай, 15 кундан буён газ ҳам, чироқ ҳам ўчирилган. Болаларимиз касал бўлиб ётибди. Дори-дармонга пул йўқ. Ўтин қиммат. Ҳеч қандай имконият қолмагандан кейин кўчага чиқишга қарор қилдик”, - дейди намойишчилар.
XS
SM
MD
LG