Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:31

Дилдора Алимбекова халқаро анжуман ғолибларидан бири бўлди


Феруза Хабарларга қараганда, яшаш шароитларини яхшилаш соҳасидаги энг яхши тажрибаларга бағишлаб Дубайда ўтказилган анжуманда Ўзбекистон тадбиркор аёллари уюшмаси раисаси Дилдора Алимбекованинг лойиҳаси ғолиблардан бири бўлган.

Ўзбекистон вакиллари тақдим этган “Аёлларнинг иқтисодий мақомини профессионал ўқитиш, микрокредитлаш ва қатнашчилар иштироки орқали кўтаришга кўмак” лойиҳаси анжуманда энг яхши деб топилган 10 та лойиҳа қаторидан жой олди.

Шунингдек, Д.Алимбекова “Мингта аёл 2005 йилги Нобель мукофоти учун” лойиҳаси номинантларидан бири бўлди.

Д.Алимбекованинг “Озодлик” мухбирига маълум қилишича, лойиҳадаги ишсиз аёлларни ўқитиш орқали тадбиркорликка жалб этиш бандлари анжуман ҳайъатига маъқул тушган бўлиши мумкин.

Унинг таъкидлашича, аёлларга банклардан кредит ажратилиши муаммолари ҳали ҳам мавжуд ва масаланинг тезда ечилиши жуда қийин. Шунга қарамай, айни пайтда банк тизимига муқобил бўладиган кредит иттифоқлари ташкил этилган.

“Иқбол” ёшлар маркази директори Нигор Ғаффорованинг айтишича, ўзбекистонлик аёлларнинг энг катта муаммоси уларнинг иқтисодий қарамлигидадир. “Тадбиркор аёл” уюшмаси гендер муаммоларнинг мана шу туб моҳиятидан келиб чиқиб фаолият кўрсатмоқда.

“Аёл киши иқтисодий эркинликка эришмай туриб, қарамликдан қутула олмайди. “Тадбиркор аёл” уюшмаси аёлларни фақат ишбилармонга эмас, балки жамиятнинг фаол аъзосига айланишига катта ҳисса қўшмоқда. Шунинг учун Д.Алимбекованинг Нобель мукофоти номинанти бўлганини жуда ўринли, деб баҳолайман”, - деди Н.Ғаффорова.
XS
SM
MD
LG