Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:35

ЕХҲТ ваколатхонасида раҳбар ўзгарди


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Словения Республикаси ташқи ишлар вазири Димитрий Рупель 15-16 феврал кунлари расмий ташриф билан Тошкентда бўлди.

Хабарларга кўра, у Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов, Олий Мажлиснинг қуйи палатаси спикери Эркин Халилов, ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев билан учрашган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, Д.Рупель Ўзбекистон раҳбарлари билан аниқ иқтисодий лойиҳаларни жорий этиш ва минтақадаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилган. ЕХҲТини ислоҳ қилиш, ташкилотнинг асосий тузилмалари ва институтлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашган. Шунингдек, музокараларда Ўзбекистон-Словения муносабатларига эътибор қаратилган.

16 февраль куни Д.Рупель Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан матбуот анжумани ўтказди.

У ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланганини маълум қилди. Бу лавозимни Мирослав Енче эгаллади.

Д.Рупелнинг сўзларига қараганда, у Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар билан изчил ҳамкорликни давом эттиришга оид ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Президент Ислом Каримовнинг Марказий Осиёда ягона бозор яратиш таклифини олқишлайди.

Д.Рупель ЕХҲТнинг яқинда Ўзбекистонда ўтказилган парламент сайловига оид якуний ҳисоботи тайёрланаётгани ва тез кунларда эълон қилинишини билдирди. У Словения Ўзбекистонга чегараларни минадан тозалашга амалий ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG