Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:14

Ўзбекистонда уй-жой қурилиши ривожлантирилади


Феруза 17 февраль куни матбуотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори эълон қилинди.

Қарор аҳолининг уй-жойга бўлган талабини имкон қадар қондириш, уй-жой қурилишини, айниқса, кичик шаҳар ва қишлоқларда жадал ривожлантириш, уй-жой қурилиши учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити тизимини кенг жорий этишга қаратилган.

Қарорда “Уйжойжамғармабанк” ва “Замин” банкларини бирлаштириб, “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш кўзда тутилган.

Иқтисодчи Иброҳим Ҳакимовнинг фикрича, ушбу қарор ва унда ипотека кредити тизимини барпо этиш кўзда тутилгани аҳоли учун жуда кўп қулайликлар яратади.

“Икки банк бирлаштирилиб, ягона ипотека банки ташкил этилиши уй-жой қурилиши бўйича сиёсат бир жойдан юритилишини таъминлайди. Ҳозир тижорат банклари Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасига асосланган ҳолда фоиз белгилайди. Марказий банкнинг бу ставкаси йилига 16 фоизни ташкил этади. Янги ипотека банки эса кўчмас мулк қурилиши учун кўпи билан 5 фоизгача ставка билан кредит бериши қарор билан белгилаб қўйиляпти. Бу жуда паст ставка. Қолаверса, дастлабки икки йилда мижоз кредит суммаси ва фоизи бўйича банкка пул тўлашдан озод этилади”, - деди иқтисодчи.

Қарорда уй-жой қурилишига ипотека кредитини беришни ривожлантириш мақсадида халқаро, хорижий ва миллий молиявий институтларнинг узоқ муддатли имтиёзли кредитлари, грантлари ва сармояларини жалб этиш чораларини кўриш лозимлиги таъкидланган. Шунингдек, Ипотека кредитини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф қабул қилиниши, Молия вазирлигининг 2005 йилги инвестиция дастурида кўзда тутилган 2 миллиард сўм миқдоридаги маблағи сертификатли уй-жой қурилишини ривожлантириш учун шу жамғармага йўналтирилиши белгиланган.
XS
SM
MD
LG