Линклар

Косонда ўтин бозори пайдо бўлди


Фирдавс Қишнинг қаттиқ келиши, газ таъминотидаги тўхтовсиз узилишлар аҳолини қийин аҳволга солиб қўйди. Бу муаммолар оқибати ўлароқ, Қашқадарё вилоятининг Косон туманида ўтин бозори пайдо бўлди.

Хабарларга қараганда, ҳар куни бу бозорга ўнлаб транспорт воситаларида ўтин олиб келинади ва маҳсулот бир зумда сотилиб кетади. Бир арава ўтин 3-4 минг сўмга сотилмоқда.

“Ҳозир қишлоқлардагина эмас, шаҳарларда ҳам газ тақчиллиги бор. Кейинги йилларда кўмир ҳам тортилиб қолди. Шунинг учун одамлар қишда ўтин ёқяпти. Баъзи жойларда мевали дарахтлар ҳам кесилиб, ўтин қилиняпти”, - деди косонликлардан бири.

Маълум бўлишича, Қашқадарёдаги “Кўмирсавдо” ташкилоти бир неча йиллар муқаддам тугатилган. Натижада аҳолига кўмир етказиб беришда муаммолар пайдо бўлган.

Вилоят “Таълим-таъминот” корхонаси ҳисобчиси Акмал Жўраевнинг сўзларига кўра, ҳозир фақат мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларигина марказлашган ҳолда кўмир билан таъминланади. Шу пайтгача корхона Ангрендан 14 минг 360 тонна кўмир олиб келиб, туманлар халқ таълими бўлимлари тақсимотига асосан мактабларга етказиб берган.
XS
SM
MD
LG