Линклар

Эрон президенти Муҳаммад Ҳотамий бугун Сурияни қўллаб-қувватловчи баëнот қилди.


Сурия бош вазири Нажи ал-Отари билан Теҳронда ўтказган учрашувида Ҳотамий¸ сионистлар режимига қарши кураш жабҳасида турган Сурияни ҳурмат қилишини таъкидлади.
Айни пайтда¸ Ҳотамий тинчлик тарафдори экани ва Яқин Шарқдаги кескинликни кучайтиришни истамаслигини ҳам қўшимча қилди.
Чоршанба куни ал-Отарий¸Сурия ва Эрон хориждан келаëтган таҳдидга қарши бирлашган фрон тузиши кераклигини айтган эди.
АҚШ Теҳрон ва Дамашқни терроризмни қўллаëтган давлатлар сифатида қоралаб¸ кейинги ойлар ичида уларга нисбатан босимни кучайтирмоқда.
Бугунги баëнотида АҚШ президенти Жорж Буш Сурияни Ливандаги ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди.
XS
SM
MD
LG