Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш янги ташкил этилган миллий разведка директори лавозимига Жон Негропонтени танлаганини маълум қилди.


Негропонте ҳозирда АҚШнинг Ироқдаги элчиси¸унгача эса Вашингтоннинг БМТ даги элчиси бўлган.
Янги лавозим 11 сентябр воқеаларини тафтиш қилган мустақил комиссия тавсиясига мувофиқ тузилди. АҚШ даги 15 та турли разведка ташкилотлари¸хусусан АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси фаолиятини ҳам бундан буëн Негропонте назорат қилади ва кундалик разведка маълумотлари ҳақида президент Бушни огоҳлантириб бориш ҳам¸миллий разведка директори зиммасига юклатилади.
XS
SM
MD
LG