Линклар

logo-print

Тожикистон мустақил оммавий ахборот воситалари миллий уюшмасининг билдиришича¸27 феврал кунги парламент сайловлари арафасида мустақил журналистларни таъқиб қилиш ҳоллари кескин кўпайган.


Уюшма вакилларига кўра¸биргина январ ойида Тожикистонда матбуот қонунларининг 30 дан ошиқ бузилиш ҳоллари қайд этилган.
Айтилишича¸ҳукумат мустақил матбуотнинг ахборот олиш имконларини аккредетация бермаслик орқали камайтирмоқда ва давлат назоратидаги нашрларга хайрихоҳлигини турли йўллар билан кўрсатмоқда.
Тожикистон парламенти қуйи палатасига сайловлар 27 феврал¸юқори палатасига эса 24 март куни бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG