Линклар

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тбилисига қиладиган сафари чоғида Абхазия ва жанубий Осетиядаги қуролли тўқнашувларда қурбон бўлган грузин аскарлари хотирасига ўрнатилган ҳайкалга гулчамбар қўйишдан бош тортди.


Айни пайтда Лавров¸бу раддия бугун бошланган расмий сафарига соя солмаслигига умид билдирди.
Лавровга кўра¸Россия Грузия ва унинг сепаратчи минтақалари ўртасида воситачилик қилаëтгани боис¸бундай ҳаракатдан сақланиши керак. Бўлиб ўтган можароларда нафақат грузин¸балки бошқа томонлар ҳам бегуноҳ қурбон берди¸деди Москва дипломатлари раҳбари.
Грузия ташқи ишлар вазири Зурабишвили Лавров қарорини нодўстона ва номақбул дея танқид қилди.
XS
SM
MD
LG