Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелднинг айтишича¸Ироқ кучлари 18 ой ичида мамлакат хавфсизлигини назорат қилишни АҚШ етакчилигидаги коалициядан олишга тайëр бўлиши мумкин.


Конгресс қўмиталари олдида кўрсатма берган Рамсфелд¸бундай ўтиш Ироқдаги қаршилик ҳаракатини бостиришнинг қанчалар муваффақиятли бўлиши билан боғлиқ эканини ҳам таъкидлаб ўтди.
АҚШ Мудофаа вазирига кўра¸Ироқ хавфсизлик кучлари 2006 йил ўрталарига бориб¸ ҳозирги 136 мингдан 270 мингга етади.
Ироқдаги вазиятни беқарорлаштираëтган омилларга тўхталган Рамсфелд¸Сурияни тилга олди ва расмий Дамашқни собиқ баазчиларга бошпана бераëтганлик ва Ироқ бойликларини қайтаришдан бош тортаëтганликда айблади.
XS
SM
MD
LG