Линклар

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича комиссионери Бенита Ферреро-Валднер бугун Киевда президент Юшченко ва бош вазир Тимошенколар билан учрашди.


Сўзлашувлар иттифоқ ва Украина ўртасидаги алоқаларни кучайтириш мавзуига қаратилди.
Расмий маълумотга кўра¸Киев учрашувларида томонлар виза режимини осонлаштириш¸Европа бозорларини Украина маҳсулотлари учун кенгроқ очиш ва Украинанинг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзолигини қўллаш юзасидан ўзаро сўзлашувлар бошлашга келишиб олганлар.
Киев учрашуви 21 феврал куни Брюсселга белгиланган Украина ва Европа Иттифоқи ҳамкорлик кенгаши йиғини арафасида бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG