Линклар

Испания полицияси Баск сепаратчиларининг ЭТА қуролли гуруҳига аъзоликда гумон этилган бир аëл ва эркакни қўлга олди.


Шарқий Валенсия шаҳрида ушланган бу икки шахс ëнидан қурол-яроғ¸портловчи моддалар ва қатор ҳужжатлар топилган.
Ўтган ҳафта Испания бўйлаб 20 га яқин одам ЭТА га алоқадорликда шубҳа қилиниб¸ҳибсга олинган эди.
ЭТА Испания шимоли ва Франция жануб-ғарбида мустақил давлат қуриш учун 1968 йилдан бери қуролли кураш олиб бормоқда. Гуруҳ уюштирган ҳужумлар оқибатида ҳозиргача 800 дан ошиқ одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG