Линклар

logo-print

Украина президенти Виктор Юшченконинг айтишича¸ Ироқдаги Украина қўшинларини олиб чиқиш¸ мамлакат янги мудофаа вазири олдида турган бирламчи вазифа.


Юшченконинг бу баëноти¸ унинг юқори даражали Украина ҳарбийлари ва янги тайинланган мудофаа вазири Анатолий Гриценко билан учрашуви чоғида эълон қилинди.
Юшченкога кўра¸ асосий масала украин аскарлари ҳаëтини нима қилиб бўлса-да¸ асраш ва Ироқдаги қўшинларни олиб чиқиш борасида дипломатик сўзлашувлар бошлаш фурсати етилган.
АҚШ нинг Ироққа қарши урушига қаршилик кўрсатишига қарамай Украина ҳукумати¸ Полша қўмондонлиги остидаги коалиция таркибига 1650 аскар жўнатган.
Ҳозиргача Ироқда 17 украин аскари нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG