Линклар

Ироқ Марказий сайлов комиссияси 30 январ кунги умумхалқ сайловларининг якуний расмий натижаларини эълон қилди.


Унга кўра¸Ироқ шиалари иттифоқи 275 ўринлик миллий мажлисдаги 140 ўринни эгаллаган¸ курдлар иттифоқи 75 ўринни¸ муваққат бош вазир Ияд Аллавий етакчилигидаги сиëсий гуруҳ эса¸40 ўринни қўлга киритган.
Ҳозирча мажлисдаги қолган 20 ўринни ким эгаллагани айтилмади.
Янги сайланган Ироқ миллий мажлиси мамлакатнинг навбатдаги муваққат бош вазирини сайлайди ва доимий конститутцияни қабул қилади.
XS
SM
MD
LG