Линклар

Ширкат аъзолари шикоят қиляпти


Турғунбек Ширкатларни фермер хўжаликларига айлантиришда аҳолининг манфаатлари ҳисобга олинмаётганидан шикоят қилиб, 17 февраль куни бир гуруҳ фуқаролар Андижон вилояти Бўз тумани ҳокимлигига келди.

Тумандаги “Гулистон” ширкат хўжалигидан келган 20 га яқин фуқарони туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қодир Йўлдошев қабул қилди.

Шикоятчиларнинг сўзларига қараганда, ер ажратиш учун эълон қилинган тендерда ширкат аъзолари аралаштирилмаган. Фақат пули бор кишилар ерлик бўлган.

Шикоятчилар қўшни давлатларда ер аҳолига тенг бўлиб берилаётгани, Ўзбекистон эса бу борада бошқача йўл тутаётганидан норозилигини билдирди.

“Ширкат пайтида 10 гектар ерда оилавий пудрат асосида ишлар эдик. Фермер хўжаликлари ташкил этилгандан кейин биз ерсиз ва тирикчилик ўтказиш манбаисиз қолдик”, - деди Фарида Абдураимова.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Йўлдошевнинг таъкидлашича, аҳолининг шикоятлари ўрганиб чиқилади. Ҳозир туманда норентабель ҳисобланган бешта ширкат фермер хўжалигига айлантириляпти. Собиқ ширкатлар аъзолари фермер хўжаликларига бириктириб берилади. Улар ишсиз қолмайди.
XS
SM
MD
LG