Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:59

16 феврални хотирлаб...


Тўлқин Бундан 6 йил муқаддам - 1999 йил 16 февралда Тошкент шаҳрининг бир неча жойида кучли портлашлар содир этилганди. Ўзбекистондаги илк террорчилик ҳаракати деб ҳисобланаётган ушбу портлашларда 20 га яқин киши қурбон бўлганди.

Шу куни Вазирлар Маҳкамаси биносида Ўзбекистоннинг 1998 йилги иқтисодий-ижтимоий ривожланиши якунларига бағишланган йиғилиш белгиланганди. Биринчи портлаш йиғилишга Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов етиб келишига 10 дақиқа қолганда – соат 10.45 да мазкур бино олдида содир бўлди.

Шундан сўнг Ички ишлар вазирлиги, Миллий банк, “Нодирабегим” кинотеатри олдида, Яккасарой туманидаги ҳовлида портлаш юз берди.

Ўзбекистон телевидениеси портлашдан бир неча дақиқа ўтиб воқеа жойида ҳозир бўлган Президентга ички ишлар вазири Зокиржон Алматов жиноятчилар кимлиги маълумлиги ва улар тез орада қўлга олинишига ваъда берганини намойиш этди.

Фожеанинг эртаси куниёқ террорчилик ҳаракатини содир этишда гумон қилинаётган ва қидирилаётган шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳамда уларнинг суратлари эълон қилинди.

Ҳукумат портлашларни содир этишда “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи билан алоқада бўлган Ўзбекистон исломий ҳаракатини айблади.

1999 йил 3 июнда Ўзбекистон Олий судида 16 февраль портлашларида алоқадорликда айбланган 22 киши устидан суд бошланди. Улар орасида Зайниддин Асқаров, Баҳром Абдуллаев, Муродилла Қозиев ва бошқалар бор эди. Айбланувчиларнинг 6 таси кейинчалик ўлим жазосига ҳукм қилинди.

“Эрк” партияси бош котиби Отаназар Ориповнинг хотирлашича, орадан бир йил ўтиб, 2000 йилда мазкур террорчилик ҳаракатини уюштиришда айбланиб, “Эрк” раиси Муҳаммад Солиҳ, Ўзбекистон исломий ҳаракати раҳбарлари Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангоний устидан сиртдан суд ўтказилган. М.Солиҳ 15,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Т.Йўлдош ва Ж.Намангонийга ўлим жазоси берилган.

2003 йил 27 ноябрда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати “Озодлик”, “Би-Би-Си” ва “Америка овози” радиолари мухбирларини 16 февраль портлашларида айбдор деб топилган Ўзбекистон исломий ҳаракати етакчиларидан бири Зайниддин Асқаров билан учрашувга таклиф этди.

Ушбу учрашувда З.Асқаров кутилмаганда 16 февраль портлашларида М.Солиҳнинг умуман алоқаси йўқлиги, у бу ҳақда судда ёлғон гувоҳлик берганини маълум қилди. З.Асқаровнинг билдиришича, портлашлар Абдували қори тарафдорларининг иши бўлган.

Интерпол қидирувида бўлган Муҳаммад Солиҳ 2002 йилнинг 29 ноябрида Прага шаҳрида ҳибсга олинди ва Чехия суди уни айбсиз топиб, озод этди.
XS
SM
MD
LG