Линклар

Украина Бош прокурори Юшенконинг заҳарланишига оид айрим маълумотларни тақдим этди


Юшенконинг заҳарланганига терговчилар юз фоиз ишонмоқда, деди Украина Бош прокурори Вячеслав Пискун. Ҳозир заҳарнинг қайси кимёвий модда ёрдамида тайёрлангани деярли аниқланган. Аниқроқ хулосага эга бўлиш учун, Бош прокурорга кўра, Швейцария, Германия ва Австриядан соха мутахассислари жалб этилади.
Ўтган йилнинг сентябр ойи бошида, ўша пайтда президентликка даъвогар Юшенко кутилмаганда огир касал бўлиб қолади. Кейинчалик Венадаги касалхона шифокорлари у диоксин ёрдамида заҳарланганини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG