Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев парламентнинг қўшма сессиясида чиқиш қилди


Ўз чиқиши давомида Назарбоев Қозоғистон ҳукумати диний эркинликларни кафолатлаши аммо диний экстремизмга қарши курашни давом эттиришини маълум қилди. Назарбоевга кўра Қозоғистон коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашни ҳам олиб боради.
Ўз сўзи давомида Назарбоев мухолифат фикрини ҳам ҳурмат қилиш лозимлигини айтиб ўтди:
— Биз биламизки, мен томондан бошланган ислоҳотлар мухолифат томонидан ҳам мамлакатимиз сиёсий ўрнини белгиловчи турли вариантлар орқали муҳокама қилинмоқда. Мухолифат фикрини ҳурмат қилмоқ лозим, тўғрироғи ҳурмат қилишни ўрганмоқ лозим. Агар унинг мақсади, мамлакат ва халқ манфаатларидан иборат бўлса, — деди Назарбоев.
Шу билан бирга Назарбоев, сўз ва ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги масаласига ҳам тўхталди:
— Келажакда ҳам ахборот олиш ва тарқатиш эркинликларини таъминлаш йўлида давомли химоя ва қонун ижросини таъминловчи шароитларни яратиш учун барча чораларни кўрмоқ лозим. Бошқа тарафдан, сўз эркинлигини суйистеъмол қилишга қарши ҳам аниқ ҳуқуқий тўсиқ ҳам бўлиши керак, — деди Назарбоев.
Кутилмаганда парламент биносида чироқ ўчиб қолиши муносабати билан Назарбоев нутқи 35 дақиқага тўхтаб қолди.
XS
SM
MD
LG