Линклар

Ироқнинг Рамади шаҳрида индонезиялик икки тележурналист ғойиб бўлди


Индонезия ҳукумати журналистларнинг кейинги тақдирини аниқлашга уринмоқда. Индонезия Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг маълум қилишича, ҳозирча журналистларни экстремистлар ўғирлаб кетганини тасдиқловчи аниқ маълумот йўқ.
— Ҳозирда айтишимиз мумкин бўлгани, биз журналистлар билан алоқани йўқотдик. Аммо улар чиндан ҳам ўғирланганми, буни аниқ айта олмаймиз. Ҳозирча улар билан боғлиқ ҳеч кандай талаблар янграмади, — деди Индонезия Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Ўтган йили Ироқда 200га яқин чет эллик гаровга олинган. Уларнинг камида 13таси ҳамон гаровда қолмоқда. 30дан ортиғи қатл қилинди.
XS
SM
MD
LG