Линклар

logo-print

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ёнида норозилик пикети ўтказилди


Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Сариосиё ва Узун туманларидан келган 14 нафар пикетчилар, Тожикистоннинг Мирзо Турсунзода шаҳридаги алюминий заводи заҳарли чиқиндиларининг ҳавога чиқарилишига барҳам берилишини талаб қилдилар.
Пикетчиларга кўра, алюминий заводидан ҳавога чиқарилаётган заҳарли чиқиндилар шамол орқали куннинг 18 соати давомида Сурхондарё вилоятига учиб келмоқда. Бунинг оқибатида Сурхондарёнинг шимолий туманларида экология, чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги бутунлай издан чиқиш арафасида. Айни пайтда¸ заҳарли чиқиндиларнинг учиб келиши оқибатида вилоятда болалар касалланиши ва ўлими ҳолатлари кўпайган.
XS
SM
MD
LG