Линклар

Россия президенти Эрон ядровий қуролга эга эмаслигига ишониши ва Теҳрон билан ядровий энергетика соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилди


Эрон миллий хавфсизлик Олий Кенгаши котиби Хасан Руҳоний билан Москвада ўтказган учрашуви давомида, Россия президенти Владимир Путин¸ жумладан шундай деди:
— Эроннинг сўнгги ҳаракатлари, бизда чиндан ҳам у ядровий қурол ишлаб чиқариш ниятида эмаслиги ҳақида ишонч пайдо қилди. Бу эса биз барча соҳаларда¸ шу жумладан ядровий енергетика соҳасида ҳам ҳамкорликни давом эттираверишимиздан дарак. Албатта¸ биз¸ жаноб Руҳоний¸ Эрон ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажаради деган умиддамиз¸ — деди президент Путин.
Ўз сўзи давомида президент Путин Эронга ташриф қилиш ниятида эканлигини қўшиб қўйди.
АҚШ эса Эрон ядровий қурол ишлаб чиқармоқда деган фикрида собит қолмоқда.
XS
SM
MD
LG