Линклар

Бағдоднинг бирин кетин тўрт жойида портлаш содир бўлди


Портлашларнинг иккитаси шияларга қарашли масжидлар ёнида яна бири шаҳар каҳвахоналари бирининг ёнида тўртинчи портлаш эса полиция пости ёнида содир бўлди. Портлашлар оқибатида айрим маълумотларга кўра¸ 17 киши бошқаларига кўра эса 30 киши нобуд бўлган.
Масжидлар ёнидаги портлаш мина ўрнатилган машиналарни бошқариб келган худкушлар томонидан амалга оширилгани айтилмоқда.
Бугун Ироқ шиялари Ашура маросимини нишонланмоқда. Қора кийимга бурканиб олган минглаб шиялар ўзларини уриб Бағдод ва муқаддас Карбало кўчаларида мотам юриши қилмоқдалар. Ана шу тарзда шиялар пайғамбар алайхиссаломнинг невараси ўлим топган кунни хотирлашади.
Ироқ ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назарида мамлакат чегараларини ёпиб қўйди. Ўтган йили Ашура маросими пайтида амалга оширилган ҳужумлар ва террорчилик ҳаракатлари оқибатида 170 киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG