Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:48

Ҳақиқат тўлиқ очилмай туриб, унга ҳужум бошланди


Феруза Интернетдаги сайтлардан бирида “Ўзбекистондаги 300 бетлик мактаб дарслигида 300 марта “рус мустамлакачилари” эсланади” сарлавҳали мақола эълон килинди.

Муаллиф собиқ иттифоқ мамлакатларида ўқитилаётган дарсликларда тарих нохолис ёритилаётгани, уларда русларга қарши кайфият мавжудлигини таъкидлайди. У Болтиқбўйи давлатлари ҳамда Украина мактаб дарсликларида Улуғ Ватан уруши ва унда Россиянинг ўрнини кўрсатишда сохталаштиришга йўл қўйилганини иддао қилар экан, Ўзбекистонда ҳам битта дарсликда 300 марта “рус мустамлакачилари” ибораси ишлатилганига эътибор қаратди. Унинг фикрича, бу ҳолат ёшларни аксилрус кайфиятда тарбиялашга хизмат қилади.

“Озодлик” мухбири ўзбек зиёлилари ва тарихчиларининг мавзуга муносабатини ўрганишга ҳаракат қилди.

Маълум бўлишича, юқорида эслатилган мақола муаллифи тилга олган дарслик Ўзбекистонда бундан уч йил муқаддам муомаладан чиқарилган.

Республика ўқув методик маркази ижтимоий билимлар бўлими бошлиғи Наргиза Исматованинг сўзларига қараганда, Жумабой Раҳимов муаллифлигидаги бу дарслик 9-синфлар учун мўлжалланган бўлиб, баъзи камчиликларга эгалиги, мактаб дарсликлари тамойилларига мос эмаслиги сабабли ўқитишга тавсия этилмаётир. Ўзбекистон тарихчилиги миллий бағрикенглик, миллатлараро дўстона муносабатларга асосланган.

Исмини ошкор этмаган тарихчи олиманинг айтишича, Ж.Раҳимов дарслигида эҳтиросларга ҳаддан ортиқ берилиш мавжуд. Шунинг учун бу дарслик кўплаб тарихчиларнинг ҳам эътирозига сабаб бўлган.

Олим Бахтиёр Исабековнинг фикрича, мақола муаллифининг мулоҳазаларини тарихга сиёсатнинг тўғридан-тўғри аралашиши сифатида баҳо бериш мумкин. Чунки ҳақиқатнинг неча марта айтилганини санаб, хулоса чиқарилиши илм эмас. Агар дарсликда тарихий факт нотўғри талқин қилинаётганда эди, муаллифнинг мулоҳазаларига қўшилса бўларди.

“Бизда рус босқинчилари юргизган сиёсатнинг кўпгина оғриқли ва қонли саҳифалари ҳали ҳам кенг жамоатчиликка тақдим этилгани йўқ. Чунки бунга имкон бўлмаяпти. Шу пайтгача Россиядан чўчиш, қўрқиш сезилади. Бу мақоладан ҳали тарихнинг барча саҳифалари очилмай туриб, уни сохталаштиришга рағбат сезилади”, - деди Б.Исабеков.
XS
SM
MD
LG