Линклар

Ошхоналар газ таъминотидан узиб қўйилди


Басира Қишнинг қаттиқ келиши оқибатида Бухоро шаҳри ҳудудий газ таъминоти корхонаси аҳолини газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида шаҳардаги айрим ошхоналарни газдан узиб қўйди.

Жумладан, шаҳардаги “Дилкушо” деҳқон бозорида жойлашган ошхоналарда бир неча кундан буён газ йўқ.

Ошхоналар ходимларининг айтишича, газдаги узилишлар илгари ҳам кузатиларди, бироқ бир неча кун давомида газ бўлмаслиги биринчи мартадир. Ошхона эгалари газ тўловларини ўз вақтида амалга ошириб келган.

Бухоро шаҳри ҳудудий газ таъминоти корхонаси раҳбари Насриддин Тилововнинг “Озодлик” мухбирига билдиришича, аҳолини газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида шаҳардаги ошхоналар ва баъзи ташкилотларни газдан узиб қўйиш ҳар йили амалга оширилади.

Ошхоналар ходимлари газ таъминотидаги бу узилиш бир ойча давом этишини айтмоқда. Улар ҳозир ўчоқда овқат тайёрлаш учун ўтин топиш билан овора.
XS
SM
MD
LG