Линклар

Жаҳон чемпиони олти йилга қамалди


Тўлқин 18 февраль куни Тошкент шаҳридаги Яккасарой тумани жиноят ишлари суди “Ҳизб ут-таҳрир” ва ваҳҳобийлик диний оқимларига алоқадорликда айбланган уч шахс устидан ҳукм чиқарди.

Суд 1977 йилда туғилган Элмурод Нурохунов, 1970 йилда туғилган Фарҳод Алибоев, 1965 йилда туғилган Абдуғаффор Жалиловни Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ташкилотларда иштирок этиш) бўйича айбдор топиб, уларнинг ҳар бирига 6 йилдан қамоқ жазоси белгилади.

Э.Нурохунов таэквондо бўйича жаҳон чемпиони, кўплаб халқаро турнирлар ғолибидир. У ўтган йилнинг 16 сентябрида ҳибсга олинган.

Ф.Алибоевнинг асл касби журналист бўлиб, 2004 йил 3 сентябрда ҳибсга олингунга қадар тижорат билан шуғулланган.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг сўзларига қараганда, судланувчиларнинг барчаси тақиқланган варақалар ташлаб қўйилиб, қўлга олинган. Судда уларнинг “Ҳизб ут-таҳрир” ва ваҳҳобийликка алоқадорлиги ўз исботини топмаган. Шунингдек, бу йигитларнинг тергов жараёнида қаттиқ қийноққа солинган ҳақидаги иддаолари ҳам инобатга олинмаган.

Судланувчиларнинг қариндошлари суд ҳукми юзасидан шикоят аризаси билан юқори суд идораларига мурожаат қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG