Линклар

logo-print

5-6 йилдан буён маош олмайдиган чўпонлар


Фирдавс Маълумотларга кўра, ўтган асрнинг 70-80-йилларида Қашқадарёдаги чорвачилик хўжаликларида бир миллиондан зиёд қўй-эчки, 50 мингга яқин қорамол, 35-40 минг атрофида йилқи ва туя боқилган.

Вилоят статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Соиб Жўраевнинг сўзларига қараганда, ўтган йили Қашқадарёда чорвачилик соҳасида ўсиш кузатилган. Чора моллари сони ошган. Гўшт етиштириш 106 минг 535 тоннага етиб, аввалги йилгидан 6610 тонна кўпайган.

Бироқ соҳа мутахассислари ва мустақил кузатувчилар Қашқадарёда мустақилликдан сўнг чорвачилик соҳаси инқирозга юз тутганини таъкидламоқда. Уларнинг айтишича, ширкатларнинг фермер хўжаликларига айлантирилиши натижасида наслчиликка зарба етган. Пахта ва ғалла монополияси туфайли чорвачиликка эътибор сусайган.

Ғузор туманидаги “Пачкамар” ширкат хўжалиги чўпонларининг билдиришича, улар 5-6 йилдан буён маош олмай ишлайди. Отарларни, шунингдек, чўпонлар яшайдиган қишлоқларни электр энергияси, ичимлик сув билан таъминлаш бутунлай издан чиққан. Чўпонларнинг фарзандлари таълимига ҳеч ким эътибор қаратаётгани йўқ.

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, чорва моллари учун ем-хашак жамғариш кўнгилдагидек бўлмагани боис қишнинг қаттиқ келиши кўплаб қўй-эчкиларнинг ҳаром ўлишига олиб келган.
XS
SM
MD
LG