Линклар

Бугун Ашхобод марказий стадионида Туркманистон байроғи куни ва Президент Сапармурод Ниёзов туғилган куннинг 65 йиллиги муносабати билан оммавий тадбир уюштирилди.


Йиғилганлар олдида сўзга чиққар мамлакат Мудофаа вазири Оғагелди Мамметгелдиев туркманбошининг мамлакат олдидаги хизматларини мақтади. У Сапармурод Ниёзовни Туркманистоннинг мангу раҳбари, дея атади.
Маълумотларга кўра, ушбу тантаналарда Президент Ниёзовнинг ўзи қатнашмаган. Ҳарбий техника ва қуроллар паради ҳам бўлмаган. Унинг ўрнига хонандалар қўшиқ куйлаган ва раққосалар ўйинга тушган.
XS
SM
MD
LG