Линклар

Исроилга Иорданиянинг янги элчиси Маъруф ал-Боқит борди.


Олдинги элчи бундан тўрт йил олдин, Фаластин интифадаси бошланганида чақириб олинган эди.
Амман ўзининг Исроил билан дипломатик алоқаларини тиклаш ҳақидаги қарорини бундан икки ҳафта олдин, Шарм а-Шайхда Исроил Бош вазири Ариэл Шарон, Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос, Миср Президенти Ҳусни Муборак ва Иордания қироли Абдуллоҳ Иккинчи ўртасида бўлиб ўтган саммитда эълон қилган эди.
Фаластин интифадаси авжига чиқиши билан ўз элчисини чақириб олган Мисрнинг ҳам Исроилга янги элчисини юбориши кутилмоқда.
Ал-Боқит Иорданиянинг Туркиядаги собиқ элчиси ҳамда Исроил ва Иордания ўртасида хавфсизлик масалалари билан шуғулланган собиқ генералдир. У Иордания ташқи ишлар вазирлигида қарийб уч йилдан бери ишлаб келмоқда эди.
XS
SM
MD
LG