Линклар

Россия махсус хизмат кучлари мамлакат жанубидаги Қобардин-Балқария пойтахти Налчикда Исломий жанггариликда гумон қилинаётган бир неча киши беркиниб олган уйга хужум қилди.


Хужумда бир неча жанггари ўлдирилгани хабар қилинмоқда.
Қобардин-Балқария ички ишлар расмийсининг айтишича, Исломий жанггарилар билан бир кун давом этган қарама-қаршилик Россия махсус кучларининг хужуми билан якун топди.
НТВ теле-канали орқали Россия ҳарбий юк машиналарининг Налчикдаги воқеа юз берган уй атрофидаги кўчаларни беркитиб қўйгани кўрсатилди.
Россия махсус кчлари аввал гранатомётлар ёрдамида уйга газли гранаталрни отди, ундан сўнг эса автоматлар билан хужум қилди.
Хабарларга кўра, хужумдан сўнг уйда уч жасад топилган. Уйда неча жанггари беркиниб олгани номаълум қолмоқда.
Қобардин-Балқария бош прокурорининг таъкидлашича, уй ичида беркиниб олган жанггарилар “тақиқланган гуруҳ аъзолари бўлган ҳамда қатор террорчи ҳаракатлар ва Чеченистондаги ҳарбий операцияларда иштирок этган”.
XS
SM
MD
LG