Линклар

logo-print

Испанияда Европа Иттифоқи конститутциясини қабул қилиш қилмаслик масаласи умумхалқ референдумида кўриб чиқилмоқда.


Ишлаб чиқилган хужжатни қабул қилиш масаласи 8та Европа Иттифоқи мамлакатларида референдумга қўйилади. Испания улар орасида биринчилардан бўлиб бу масалани кўриб чиқмоқда.
Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлатлар умумий конституцияни қабул қилиш масаласини парламентда овоз бериш орқали ҳал
этади.
Испанияда ўтказилаётган референдум натижаларининг ижобий бўлиши ва у ерда конституциянинг қабул қилиниши кутилмоқда. Бироқ сайловчиларнинг фаоллиги суст бўлиши ҳақида хавотирлар билдирилмоқда.
Испания бош вазири Хосе Луиз Родригез Запатеро испанияликларни конституцияни маъқуллашга чақирди. Бош вазир умумий конституция Испания учун Генерал Франциско Франко ўлимидан сўнг 1978 йилда қабул қилинган конституция каби муҳим эканини қайд этди.
Янги умумий конституция Европа Иттифоқи институтларини замонавийлаштириш ҳамда халқаро алоқларда иттифоқнинг ролини кучайтиришга қаратилган.
XS
SM
MD
LG