Линклар

logo-print

АҚШнинг собиқ президентлари Билл Клинтон ва Жорж Буш Индонезиянинг цунамидан энг катта азият чеккан Ачех шаҳарчасига борди.


Икки собиқ президент ўтган йилги тўфондан зарар кўрган жойларга текширув миссиясини билан борди.
Улар офатдан омон қолган ва қочқинлар лагерлари ҳамда вайронага айланган қишлоқларда яшаётган минглаб одамлар билан учрашди.
Ачехда жабрдийдалар олдида қилган чиқишида собиқ президент Буш жаҳон уларга ёрдамга ошиқаётганини айтди. У шунингдек, Индонезия ҳукуматини АҚШ томонидан тақдим этилаётган молиявий ёрдамни мақсадли сарфлашга чақирди.
Шундан сўнг Буш ва Клинтон азият чекканларга гуруч, сув ва кийим-кечак олиб келаётган АҚШ ҳарбий кемасига бордилар.
Кеча Тайландда, Клинтон халқаро ҳамжамиятни нафақат ёрдам кўрcатиш ҳақида берилган ваъдаларни бажариш, балки кўпроқ ёрдам беришга чақирди.
“Биз, халқаро ҳамжамият, дунё мамлакатларини ўзлари берган ваъадаларини бажаришга чақирмоғимиз лозим. Ундан сўнг, яна қўшимча тахминан 4 миллиард доллар йиғишимиз керак. Кейин эса бу пуллар мақсадли ишлатилишини таъминламоғимиз лозим”, - деди Билл Клинтон.
Бугун Ачех сафаридан сўнг Клинтон ва Бушнинг тўфондан зарар кўрган Шри Ланканинг жанубий соҳиллари ҳамда Малдив Оролларига бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG