Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:03

Камбағаллик ўтиш даври ҳодисасими ёки...


Саида Мустақил манбалар маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 27,5 фоизи қашшоқликда яшайди. Улар 2100 килокалория қувватга эга кунлик энг кам овқат рационини таъминлаш учун ҳам маблағга эга эмас.

Дунёда бир миллиард кишининг кундалик иш ҳақи бир доллардан кам. 2 миллиард одам эса кунига 2 доллардан кам топади. Мутахассисларнинг айтишича, бу қашшоқлик белгилари бўлиб, қашшоқлар кам умр кўради. Шунингдек, қашшоқ оилаларда туғилган ҳар минг боладан 100 нафари беш ёшга етмай вафот этади.

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакилларининг “Озодлик” мухбирига билдиришича, банк халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги қашшоқлик тўғрисидаги солиштирма маълумотларига эга эмас. Аҳолининг бир кунлик даромади қанча экани тўғрисида ҳам аниқ рақамлар йўқ. Бироқ банк бу борада иш олиб боряпти ва 1-2 йилда мамлакатдаги қашшоқлик бўйича аниқ маълумот ҳамда рақамлар эълон қилинади.

Жамиятшунос Баҳодир Мусаевнинг таъкидлашича, камбағаллар сонининг ортиб боришини ўтиш даври ҳодисаси деб аташ мумкин. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда бу муаммони бартараф этиш имкониятлари мавжуд эди. Аммо ҳукумат бу имкониятдан фойдаланишни истамади. Яъни қашшоқликни енгишнинг ягона стратегик йўли бўлмиш кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга тўсиқ қўйди. Қўшни давлатларда эса катта ўсиш кузатилмоқда.

Жамиятшуноснинг фикрича, иқтисодий эркинлик бўлмас экан, Ўзбекистонда қашшоқлик доимий муаммо бўлиб қолаверади.

Аксарият иқтисодчилар эса мамлакатда “истеъмол савати” тўғрисида қонун қабул қилиниб, шу қонун доирасида иш олиб борилмаса, камбағаллар сони камаймаслигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG