Линклар

logo-print

Бишкекда Қирғизистон ҳукумати биноси олдида норозилик намойиши бўлиб ўтди.


Норозилик намойишчилари – “Қилим шами” нодавлат ташкилоти ҳамда “Келкел” мустақил ёшлар ҳаракати “Моя Столица Новости” газетасига қарши олиб борилаётган суд жараёнини тўхтатишни талаб қилди. Уларнинг таъкидлашича мустақил газета сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилинмоқда.
Яқинда ҳукуматга тегишли “Вечерний Бишкек” газетаси уни Президент Ақаевнинг куёви назорат қилади, деган мақолалари учун “Моя Столица Новости” га нисбатан судга шикоят йўллади.
Ақаев ҳам бу газетани ўзи ва оиласи ҳақида ёлғон материалларни чоп этгани учун судга бериш билан таҳдид қилди.
Бугунги норзилик намойиши иштирокчиларидан баъзилари ўз оғизларига қулф солинган ҳолда чиқди. Бу билан улар ҳукуматнинг келаси якшанба куни бўлжак парламент сайловларидан олдин мустақил матбуот оғзини беркитишга уринаётганлигини кўрсатмоқчи бўлди.
XS
SM
MD
LG