Линклар

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатда диний экстремистик ташкилотлар фаолиятини чекловчи қонунни имзолади.


Янги қонунга кўра, суд ва прокуратурага ҳорижий ва халқаро ташкилотларни экстремистик ташкилот, деб эълон қилиш ваколати берилади.
Қонун бир диннинг бошқа динлар устидан ҳукмронлигини ўрнатиш ва диний нафратни қўзғатишни мақсад қилган гуруҳларни тақиқлайди.
Шунингдек қонун экстремистик гуруҳлар ва шахслар рўйҳатини тузиш имконини беради.
Маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари янги қонунни унда экстремизмга аниқ тавсиф берилмагни учун танқид остига олди.
Европа Иттифоқи ҳам мазкур қонун инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига раҳна солиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG