Линклар

Россия мухолифати вакили Борис Немцов россиялик олигархларни қўшни Украинага сармоя қилишга чақирди.


Россия ўнг қанот кучлари иттифоқининг етакчиларидан бири бўлган немцов ўтган ҳафта Украинанинг янги сайланган Президенти Виктор Юшченконинг маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Бугун киевда журналистлар олдида қилган чиқишида Немцов Россия олигархлари ўз пулларини Швейцария банкларида сақламасдан, Украинага сармоя қилса, кўпроқ фойда олишини айтди.
Ўтган ойда Лондонда мухожирликда яшаётган россиялик молиявий магнат Борис Березовский Ураинага кўчиш ниятида эканини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG